Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2023 йилнинг энг яхши ихчам телефонлари (фото)

2023 йилнинг энг яхши ихчам телефонлари (фото)

Коллаж

Смартфонлар тинмай катталашиб, энига ва бўйига “ўсиб” боряпти, аммо қулай, чўнтакка бемалол сиғадиган телефонлар ҳам оз эмас ва уларнинг мухлислари исталганча топилади. PC Magazine нашри 2023 йилнинг энг яхши ихчам телефонларини бир жойда жамлади. Кўрайликчи, ўзимиз учун мос телефон бормикан.

Apple iPhone 13 mini — ЭНГ ЯХШИ ВА ИХЧАМ iPhone

Ушбу смартфонни Apple компаниясининг энг қулай ва ҳамёнбоп флагмани дейиш мумкин. Афзалликлари — кучли процессор, чиройли ташқи кўриниш, бир қувват билан ишлаш вақтининг iPhone 12 miniга нисбатан яхшилангани.

Камчилиги: бошланғич (iPhone 13) талқинга нисбатан қуввати тезроқ тугайди.

Apple iPhone 13 mini

Samsung Galaxy S23 — ЭНГ ЯХШИ ВА ИХЧАМ АНДРОИД-СМАРТФОН

Бу смартфоннинг афзалликлари — ихчамлик, юқори ишлаб чиқарувчанлик, муқобил ишловчанлик (аккумулятори кучли), яхши нарх/сифат, муносиб камералар.

Камчиликлари: ушбу флагманда UWB йўқ, S23+ ҳамда S23 Ultraга нисбатан секинроқ қувват олади.

Samsung Galaxy S23

Apple iPhone SE (2022) — ЭНГ АРЗОН ВА ИХЧАМ iPhone

iPhone янги моделлари орасида энг арзони шу. Юқори ишлаб чиқарувчанликка эга, ўрта диапазондаги 5G сигналларини тутади.

Камчиликлари: дизайни эскирган, тунги режими йўқ.

Apple iPhone SE

Samsung Galaxy Z Flip 4 — БУКЛАНУВЧИ ЭНГ ЯХШИ СМАРТФОН

Бу смартфонни сотиб олсангиз, қулай ташқи иккинчи экран, ноодатий дизайн, сифатли уяли алоқа, кучли аккумуляторли бўласиз.

Камчиликлари: ўйинларда “идеал” мослама эмас, камераларининг функциялари премиум-синфга кирувчи бошқа смартфонларникидан камроқ.

Samsung Galaxy Z Flip 4

Unihertz Titan Pocket — КЛАВИАТУРАЛИ ЭНГ ЯХШИ ТЕЛЕФОН

Ўзига хос дизайн асосида қурилган ушбу телефон иккита сим-картали, ишлаб чиқарувчанлиги нархига солиштирганда яхши.

Камчиликлари: экрани 1:1 нисбатда бўлгани учун ҳамма иловаларга ҳам тўғри келмайди, бундан ташқари, Unihertz Titan Pocket айрим сигналларни қабул қилмайди, камераси жуда ёмон.

Unihertz Titan Pocket

Nokia 2780 Flip — ЭНГ ЯХШИ “РАСКЛАДУШКА-ТЕЛЕФОН”

Телефонда алоқа сифати яхши, Wi-Fi, FM-радио бор, нархи арзон.

Камчиликлари: қуввати тез тугаши мумкин, ноқулай операцион тизим, жуда кўплаб иловалардан фойдаланиш имконсиз.

Nokia 2780 Flip
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг