Yandex таржимони рейтингда Google таржимон ва DeepLни ортда қолдирди
Yandex таржимони инглиз тилидан рус тилига таржима қилишда энг яхши деб топилди.
Тадқиқот Sapienza ва SSML Carlo Bo каби машиналарни ўрганишда тил ўрганиш институтлари томонидан ўтказилди. Улар таржимонларни инглиз тилидаги омонимли жумлалар - ёзилиши бир хил, аммо маъноси ҳар хил бўлган сўзлар бўйича синовдан ўтказдилар.

Maълум бўлишича, инглиз тилидан рус тилига таржима қилишда Yandex таржимон аниқ сўзларнинг маъносини аниқлашда бошқаларга қараганда яхшироқ ва маънода хато қилиш эҳтимоли камроқ.
Бундан ташқари, хизмат инглиз тилидан хитой, немис, италян ва испан тилларига таржима сифати бўйича учинчи ўринни эгаллади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter