Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хайрия дастури 500 миллион долларни эҳсон қилди, аммо...

Хайрия дастури 500 миллион долларни эҳсон қилди, аммо...

Фото: Habr.com

Электрон тижорат билан шуғулланвчи Amazon компанияси 20 февралда AmazonSmile хайрия дастурини тугатишини маълум қилди.

Лойиҳа доирасида харидорлар ҳар бир буюртма пулининг 0,5 фоизини хайрия ташкилотларига эҳсон қилар эдилар. Бу учун харидорлардан алоҳида тўлов талаб қилинмаган ва маблағ қайси ташкилотга ўтказилишини ҳам ўзлари танлаганлар.

2013 йили йўлга қўйилган AmazonSmile шу вақтгача деярли 500 миллион долларни эҳсон қилди. Унинг тугатилишига хайрия ташкилотларининг кўпайиб, дунё бўйлаб 1 миллиондан ошиб кетгани ёки компания харажатларини қисқартираётгани сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг