Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир Ookla Осиё-Тинч океани минтақаси раҳбари билан учрашди

Вазир Ookla Осиё-Тинч океани минтақаси раҳбари билан учрашди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ookla компанияси (Speedtest)нинг Осиё-Тинч океани минтақаси раҳбари Том Опазчик билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг халқаро майдонлардаги рейтингларини Телекоммуникация соҳаси йўналишида янада юқори поғоналарга кўтариш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Қолаверса, Ookla компанияси халқаро рейтингларни юритиб борувчи энг яхши компаниялардан бири эканлиги таъкидланди.

Рақамли технологиялар вазири “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастури доирасида рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун устувор йўналишлар белгилаб берилгани, унга мувофиқ, катта ҳажмдаги ишлар олиб борилилаётгани, шунингдек, мобил операторлар томонидан 4G технологияси қамрови кенгайтирилиб, босқичма-босқич 5G технологияси ўрнатилаётганини алоҳида қайд этди.

Ўз навбатида, қишлоқларга оптик толали кабеллар орқали юқори тезликдаги интернет етказиб борилаётгани, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун жуда катта ҳажмдаги инвестициялар киритилаётгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, компания билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳар томонлама манфаатли бўлиши ва бу халқаро рейтингларда Ўзбекистон кўрсаткичларининг сезиларли кўтарилишига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг