Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ШҲТ делегацияси аъзолари «Ақлли шаҳар» лойиҳаси доирасида қўлланилаётган технологиялар билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ–5266-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида бугун 28 июнь куни Тошент шаҳрида “Ақлли шаҳар” дастури доирасида ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтлари ва шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш” мавзусидаги халқаро форумга старт берилди.

Мазкур форумда ШҲТга аъзо давлатларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва “Ақлли шаҳар”лар йўналишига масъул вазирлик ва идоралар делегациялари иштирок этишди.

Форумнинг илк кунида делегация аъзоларига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан ҳамроҳлик қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг