Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича кўникмалари оширилди

Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича кўникмалари оширилди

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакили томонидан Қонликўл, Тахиаташ, Қўнғирот, ва Мўйноқ туманлари аҳолиси учун электрон хизматлардан самарали фойдаланиш мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Семинар давомида фуқароларга my.gov.uz порталида мавжуд электрон хизматлар, улардан фойдаланиш тартиби ҳамда пуллик хизматлар учун тақдим этиладиган чегирмалар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга Ягона порталдаги "Фуқаролик", "Маълумотномалар" ҳамда "Солиқ" соҳаларига оид хизматлардан фойдаланиш жараёнлари амалий тарзда намойиш этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар Ягона порталнинг MyGov мобил иловасидаги қулай имкониятлар билан ҳам танишдилар ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг