IT-ҳуқуқ: Ахборот ресурсларининг ҳуқуқий режими қандай аниқланади?

Савол: Ахборот ресурсларининг ҳуқуқий режими қандай аниқланади?
Жавоб: "Ахборотлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни 7-моддасига кўра ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг ҳуқуқий режими қуйидагиларни белгиловчи нормалар билан аниқланади:
ахборотни ҳужжатлаштириш, ахборот ресурсларини шакллантириш ва ахборот тизимларини яратиш тартибини;
ахборот ресурсларига ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқини;
ахборот ресурсларининг улардан эркин фойдаланиш даражаси бўйича тоифасини;
ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш тартибини;
ахборот тизимларининг тармоқлараро уланиши тартибини.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter