Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг хит бўлган смартфон сизнингча қайси?

Энг хит бўлган смартфон сизнингча қайси?

Фото: Yandex.com

Хабарнинг аудио талқини

Xiaomi раҳбари Xiaomi 12Т Prо смартфонининг йиллик сотув режаси муддатидан олдин бажарилганини маълум қилди.

Бундан ташқари, ушбу хит модель халқаро аҳамиятга эга деб топилди, чунки Xiaomi 12Т Prо кўплаб мамлакатларда тақдим этилган.

«Ажойиб янгилик! Биз Xiaomi 12Т Prо`нинг йиллик сотиш мақсадига муддатидан олдин эришдик! Мен ушбу маҳсулот ҳақидаги барча ижобий фикрлардан қаттиқ таъсирландим, қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур», — деб ёзди Лей Жун ўзининг Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi 12Т Prо ўтган йилнинг октябрь ойида тақдим этилган эди. Унинг асосий хусусияти камеранинг бир қисми сифатида 200 мегапикселли сенсорга эга эканлигидир.

Шунингдек, 12Т Prо 120 Вт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган 5000 мА/соат батареясига ҳам эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг