Асосий қонун ––Юрт тараққиётининг янги босқичи
Эркин ва фаровон ҳаёт ҳар бир жамиятнинг олий мақсадидир. Мустақил ва демократик давлатда ушбу мақсадга эриштирувчи омиллардан бири Конституция ҳисобланади.
5 декабрь куни “Ўзбектелеком” АКда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари, мазмун-моҳияти”, “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” мавзусидаги давра суҳбатида ҳам айни шулар ҳақида сўз юритилди.
Давра суҳбат аввалида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган эзгу ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Айниқса, бу жараёнда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, шунингдек янгиланган Конституциянинг ўрни, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек тадбирда, фалсафа фанлари доктори, профессор Сайёра Туйчиева ҳамда филология фанлари номзоди, доцент, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбеков ўз маърузаларида мавзуга оид қизиқарли фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter