Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ақлли аквариумдаги балиқларни масофавий боқиш мумкин

Ақлли аквариумдаги балиқларни масофавий боқиш мумкин

Фото: Gagadget.com

Xiaomi ҳарорат датчиги, RGB-ёритгичи, балиқларни масофадан озиқлантириш функциясига эга MiJia Smart Fish Tank ақлли аквариумини сотувга чиқарди.

Аквариум ойнаванд конструкцияли бўлиб, сув насосли бак, ёритгич, ҳароратни аниқлагич ва сувни тозаловчи филтр ўрнатилган. Сувини ҳар 6 ойда алмаштириш кифоя.

Асосий афзаллиги — смартфондаги илова орқали масофадан бошқарилади, яъни эгаси бошқа жойда бўлса ҳам балиқларни вақтида овқатлантира олади. Ҳозирда аквариумни Хитойда 57 долларга сотиб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг