Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Apple сирли iPhone 14 Plus’ни чиқаради. У ҳақида нималар маълум?

Apple  сирли iPhone 14 Plus’ни чиқаради. У ҳақида нималар маълум?

Фото: "shutterstock"

Aввалроқ, инсайдерлар Apple ўз линиясидаги энг кичик смартфон - iPhone mini’ни чиқаришни тўхтатмоқчи эканлигини маълум қилган эди. Бунинг ўрнига улар ўлчами бўйича юқори даражадаги iPhone 14 Max’дан кам бўлмаган янги смартфонни тақдим этадилар.

Lanzuk номли манба маълумотларига кўра. iPhone 14 Plus ўз набатида iPhone 14 Pro Max каби 6,7 дюймли экранга эга бўлади, бироқ унинг характеристикалари анча оддийроқ бўлади – уни iPhone 14 линиясининг базавий модели имкониятлари билан солиштириш мумкин.

Шундай қилиб, iPhone 14 Plus шунчаки катта экранли iPhone 14 эканлигини айтиш мумкин ва уни энг яхши Pro модели билан адаштириб юбориш керак эмас, дейилади манбада.

iPhone 14 ҳақида нималар маълум?

Кутилаётган iPhone линиясида энг муҳим ўзгаришларни тўпладик:

  • Pro -моделлардаги одатий «қош» кичик тирқиш билан алмаштирилади;
  • Pro моделларининг асосий камераси 48 мегапикселли янги датчикка эга бўлади;
  • Катта экранли янги модел iPhone mini ўрнини эгаллайди;
  • Оператив хотира 6 ГБ гача кўтарилади;
  • Pro моделлари энг янги Apple A16 чипини қабул қилади;
  • Фавқулодда қўнғироқлар учун сунъий йўлдош алоқаси қўллаб-қувватланади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг