Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аномал совуқда нима қилмаслик керак?! (ВИДЕО)

Аввало, аномал совуқда кўчада телефонда гаплашмаганингиз маъқул. Боиси совуқ ҳавода телефон аккумулятори яхши ишламайди. Агар қурилма совиб қолса, қуввати ҳам тезда камайиб кетади.

Қишда электрон жиҳозларни машинада қолдирмаслик керак. Масалан, смартфон, фитнес билагузук, портатив батарея, мусиқа тинглаш учун динамик ва бошқалар шулар жумласидандир.

Совуқда қолган техниканинг қуввати тез тугаб қолади. Чунки совуқ литий ионларининг ҳаракатини секинлаштиради, электролитларни қалинлаштиради ва ички қаршиликни оширади.

Шунингдек, дорилар ҳам машинада қолдирилмаслиги лозим. Айниқса сироплар ва томчили дорилар совуқдан азият чекади – уларнинг самарадорлиги сезиларли даражада камаяди. Таблеткалар ва капсулалар паст ҳароратдан камроқ таъсирланади, аммо барибир эҳтиёткорлик билан сақлаш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг