Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аэропортда робот-полициячилар иш бошлади

Аэропортда робот-полициячилар иш бошлади

Фото: "Nauka.tass.ru"

Япониядаги аэропортда робот-полициячилар фаолияти йўлга қўйилди. Улар камераларда олинган суратларни бир зумда таҳлил қилишга қодир. Бу орқали темир полициячилар аэропортда тартибни таъминлайдилар, жумладан, унутиб қолдирилган ва шубҳали буюмларни қидирадилар.

Роботлар динамиклар билан жиҳозланган бўлиб, зарурат юзасидан йўловчиларга мурожаат қилиши мумкин. Шу билан уларни тартиб сақлашга чақиради ёки бирорта қоидага амал қилишни талаб этади.

Аввал ҳам Токиодаги Олимпия ўйинлари арафасида шунга ўхшаш полициячи роботлар пайдо бўлганди. Лекин улар сунъий интеллектга асосланмаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг