Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

«Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!»

10-синфда ўқиб туриб ҳам талаба бўлишни истайсизми?! (ВИДЕО)

Ўзбекистонда 5 йилдан буён малакали IТ мутахассисларини тайёрлаб, ўқитиб ва ҳаттоки ишга ҳам жойлашишларига ёрдам бериб келаётган PDP академиясининг битирувчилари бугунги кунда EPАМ, Exadel, Аpelsin, Payme каби нуфузли компанияларда фаолият юритишмоқда.

2021 йил тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев PDP академиясининг асосчиси Одилбек Мирзаевни қўллаб-қувватлашини ҳамда вазирликлар орқали ёрдам берилишини билдирди.

Президент билдирган ишончдан илҳомланган ҳолда ўтган йили IT мутахассислари учун зарур фанларни ўз ичига олган халқаро Pearson BTES ўқув дастури бўйича етук мутахассислар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилган PDP University ташкил этилди.

PDP University талабалари IТ йўналишларининг кенг танлови орасидан ўзлари учун энг кераклисини танлаб, ушбу йўналишда чуқур билимларни ўзлаштирадилар.

PDP Universityда дарсларни катта тажрибага эга маҳаллий ва халқаро даражадаги устозлар олиб борадилар. Улар нафақат чуқур илмга эга назариётчи, балки бир қатор IТ компанияларида фаолият юритувчи амалиётчи ҳамдирлар.

PDP Universityга кириш учун турли синалмаган ўқув марказларига пул сарфлашга ҳам ҳожат йўқ. Чунки IТ соҳаси ҳақида мутлақо билим ва кўникмаларга, ҳаттоки тайёргарликка эга бўлмаган ёшлар ҳам PDP да Pre-University — тайёрлов босқичи орқали 8 ойлик таълим давомида математикадан етарли билим ва инглиз тилидан IELTS 6+ даражага эга бўлишлари мумкин.

Pre-University муваффақиятли тамомлаганлик ҳақидаги сертификат 2 йилгача ўз юридик кучини сақлаб қолади. Бу эса 10-11-синфда ўқиб туриб ҳам PDP University`нинг бўлғуси талабасига айланиш имконини беради.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, босқични юқори баҳоларга якунлаган талабалар 1-ўқув йили учун 25-50-75% гача грантга эга бўладилар.

Талабалар 2-босқичда рақамли технологиялар билан танишадилар. Ушбу босқич тадқиқот, мустақил ўқиш ва реал кейсларга асосланган вазифалар билан кенг қамровли билимларни беришга мўлжалланган.

Талабалар фанга оид билимлар билан бир қаторда жамоавий ишлаш, танқидий фикрлаш ва таҳлил каби кўникмаларни ҳам ривожлантирадилар.

3-босқичга келиб эса ихтисослашган рақамли технологияларни ўрганиш имкониятига эга бўладилар. Босқич якунида талабалар ўз мутахассисликлари доирасида мураккаб муаммоларни таҳлил қилиш, ечимларни танқидий баҳолаш ва ўз ғояларини амалга ошириш учун барча назарий ва амалий билимларга эга бўладилар.

Якунловчи босқичда талабалар ахборот технологиялари соҳасида карьера қилиш ёки академик саёҳатни давом эттириш учун барча назарий ва амалий кўникмаларга эга бўладилар.

Экотизим IТ мутахассисининг соҳага биринчи қадамидан бошлаб то етук мутахассис бўлишигача керак бўладиган барча имкониятлар билан таъминлайди. Унга аутсорс компания, фрилансерлар уюшмаси, ишга жойлашиш бўйича кўмак маркази, стартап акселератор ва бошқалар киради.

Илғор академик таълим ва PDP Экотизимидаги реал лойиҳаларига жалб этиш натижасида PDP University битирувчилари Мiddle, Мiddle+ даражасидаги мутахассисга айланишлари кўзда тутилган.

Талабалар 2-босқичдан бошлаб маҳаллий ва хорижий ҳамкор компанияларда, ҳамда хусусий стартап лойиҳаларда амалиёт ўташ ҳамда босқич якунида камида 500$ маош билан ишлаш имкониятини қўлга киритадилар.

Сараланган талабаларга 4-босқични АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг 200 дан ортиқ университетлари билан алмашинув дастури бўйича ўқиш имконияти берилади.

PDP University`да мактаб ёки лицейни тамомлаган, 16 ёшдан катта, инглиз тили ва математикадан билим даражаси яхши ва IТ соҳасига қизиқувчи йигит-қизлар таълим олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг