Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Питчда инвесторлар олдида йўл қўйиладиган 3 та хато

Питчда инвесторлар олдида йўл қўйиладиган 3 та хато

Фото: "shutterstock"

Чиқишларингизда шундай хатолар бор ёки йўқлигини текширинг:

1) Ҳамма учун битта преза

Турли вазиятлар турлича тақдимотларни талаб қилади. Ҳеч бўлмаганда, оммавий нутқ ва почта учун, мижоз ёки инвестор учун.

Оммавий нутқ учун тақдимот фақат питчни бошқаришга ёрдам берадиган асосий тезисларни ўз ичига олади. Мустақил танишиш учун мўлжалланган версияда кўпроқ маълумот беринг, тезисларни тўлиқроқ ёритинг, нима учун барчаси яхши ўйланган сценарий бўйича содир бўлишини кўрсатинг, аксинча эмас.

Мижозлар учун тақдимотда бирон бир қийматни таклиф қилиб, маҳсулотни сотасиз. Инвестор учун маҳсулот унчалик муҳим эмас. Унинг учун жамоа, унинг фаолияти ва натижаларини кўрсатилиши, вазифаларни ҳал қилишга қодир эканлигини исботлаш ва ишончли шерик бўлиш муҳимроқдир.

2) Aсосий эътибор маҳсулотга қаратилади

Дастлабки босқичлардаги лойиҳалар маҳсулот нуқтаи назаридан жуда беқарор, у таниб бўлмайдиган даражада ўзгариши мумкин. Жамоадан фарқли ўлароқ: одатда у барқарор бўлиб қолади.

Шунинг учун, сармоядорлар питч-сессия пайтида асосий эътиборни жамоага қаратадилар. Буни ишлатиш мумкин ва керак: фаундерлар жамоасида ким борлиги, сизнинг ноёб тажрибангиз нимадалиги, ушбу маҳсулот(нима бўлишидан қатъий назар) жамоа туфайли ажойиб бўлишини айтиш лозим.

Aслида, бу кўпинча тескари бўлади. Питч-сессияда сўзга чиққан стартапларнинг аксарияти нутқ охирида жамоавий слайдни қўйишади ва унга кўплаб матнлар ёзишди. Қатъий чекланган вақт туфайли эса бу слайд тезда ўтказиб юборилади ёки ҳатто етиб ҳам бўлмайди.

Шунинг учун, жамоа билан боғлиқ слайдни питч бошида қўйинг, нафақат жараёнларга, балки ютуқларга ҳам эътибор қаратинг: бу стартапга қўшимча ижтимоий рейтинг очколарини олиш имконини беради.

3) Мураккаб жараёнларнинг узоқ тавсифлари

Жараённи қандай ташкил қилганингизни тушунтириш, сиздан олдин ҳеч ким ҳал қила олмаган муаммони ҳал қилиш учун қандай воситалардан фойдаланганингизни кўрсатиш ўзингиз учун жуда муҳим бўлиши мумкин.

Лекин асосий нарсани унутманг - шаффофлик, равшанлик ва сўзнинг соддалиги. Тушунтиришингиз мумкин бўлган, сиз учун жуда муҳим бўлиб туюлган нарсалар тингловчилар учун унчалик муҳим бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун, ҳар қандай тақдимот ва питчни биринчи навбатда тингловчи назарида кўра билиш керак.

Мақола сиз учун фойдали бўлди деган умиддаман, фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда кутамиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг