Telegramдаги байрамона янгиликлардан хабарингиз борми?

Telegram асосчиларидан баҳорий туҳфа: Машҳур мессенжердан навбатдаги ажойиб янгиланишни кутиб олинг! Эндиликда Telegram сизга гуруҳингизни бошқаришда янгидан-янги имкониятлар ҳамда обуначиларингиз билан мулоқот қилишнинг янги усулларини тақдим этади.
Шунингдек, администраторлар томонидан қўйилган ҳикояларга гуруҳ аъзолари томонидан билдирилган фикрлар ҳам тўғридан-тўғри гуруҳга юборилади.
Нафақат гуруҳ администраторлари, балки, барча гуруҳ аъзолари, шу жумладан, "Premium" обунасига эга бўлмаганлар ҳам махсус эможилардан фойдаланишлари мумкин. Қолаверса, улар гуруҳда овозли ва видео хабарларни матнга айлантириш имкониятига ҳам эга бўладилар.
Бунинг учун гуруҳда ўтказилган викториналарда фаол иштирок этиб, бонусларга эга бўлишлари керак. Шунингдек, улар овоз бериш орқали ҳам гуруҳдаги секин хабар юбориш режимини ўчиришлари ёки GIF расмлар юбориш имкониятини тиклашлари мумкин.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, гуруҳ аъзолари энди унинг дизайнини, жумладан, логотип ва чатлардаги фон расмини ҳам ўзгартиришлари мумкин.
Ушбу имкониялар Telegramнинг янги версиясида аллақачон пайдо бўлган, агар сиз бу қулайликлардан ҳали ҳам фойдалана олмаётган бўлсангиз, шунчаки мессенжерингизни янгилаб юборинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter