Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Telegram билдиришномаларида ўз рингтонингизни ўрнатишни биласизми?

Telegram билдиришномаларида ўз рингтонингизни ўрнатишни биласизми?

Фото: Medialeaks

Telegram мессенжерида ўзингиз ёқтирган мусиқани шахсий чатлар, гуруҳлар, каналлар ва ҳикоялар билдиришномалари учун овоз сифатида фойдаланишингиз мумкин.

Бунинг учун:

  1. Telegramни очиб, “Созламалар”га ўтинг.
  2. “Билдиришномалар ва товушлар” бўлимига киринг.
  3. “Шахсий чатлар”, “Гуруҳлар”, “Каналлар” ёки “Ҳикоялар”ни танланг.
  4. “Товуш” → “Товуш юклаш”ни босинг.
  5. “Файллар” иловаси очилади. Рингтонни танланг ва юкланг — .mp3 форматда (300 Кб дан ошмасин) бўлиши шарт.
  6. “Тайёр” тугмасини боссангиз, сизнинг рингтонингиз шахсий чатлар, гуруҳлар ёки каналлар билдиришномалари товушига айланади.

Бундан ташқари, “Товуш” бўлимидаги 50 дан ортиқ тайёр рингтонлардан фойдаланишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг