Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Смартфонга вирус қаердан юқади?

Смартфонга вирус қаердан юқади?

Фото:Congluan

Вирус телефонингизга кўп йўллар билан, масалан, шубҳали ҳаволалар ёки нотаниш кишилар жўнатган файлларни юклаб олиш орқали кириб келиши мумкин. Фойдаланувчи ушбу ҳаволаларни босганида, зарарланган файлни юклаб олиш автоматик равишда бошланади.

Инфекциянинг яна бир усули - тасдиқланмаган ўйинлар. Одатда ўйин ишлаб чиқарувчи компания номи янги, нотаниш бўлади.

Умумий Wi-fiдан фойдаланиш ҳам хавфли, чунки бундай тармоқлар кўпинча ҳимояланмаган ва вируслар тарқалишига таҳдид солади. Айниқса, умумий тармоқларга уланишда телефон рақами каби шахсий маълумотларни киритишдан эҳтиёт бўлиш зарур.

Яхши хабар: App Store ва Google Playда вирус билан зарарланган иловалар камдан-кам учрайди, чунки улар жойлаштирилишидан олдин синовдан ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг