Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

«Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!»

Кўп телефон ишлатадиганларда айнан шу нарсалар бор!

Кўп телефон ишлатадиганларда айнан шу нарсалар бор!

Фото: Яндекс

Смартфонлардан кўп фойдаланиш зарар эканлигини ҳамма билади. Биз ҳам фиғонингизни фалакка чиқариб, ўзингиз билсангиз-да, сира амал қилмайдиган тавсияларни бермоқчи эмасмиз.

Шунчаки, олдиндан огоҳлантирамиз, ушбу мақолани ўқиганингиздан сўнг сизни ўзига гўёки сеҳрлаб олган митти "жодугарча"ни беихтиёр улоқтириб юборасиз...

Тез-тез бошингиз-у елкангиз оғриб, ёш бошингизга орттириб олган остеохондроз, бу ҳам етмагандек, тобора беўхшов бўлиб кетаётган қоматингиз, гарчи ўзингиз нозиккина бўлсангиз ҳам ҳеч қайси фитнес машғулотлари ёхуд косметолог хизматлари кор қилмаётган бўйнингиздаги каттакон "бақбақа", ҳали турмушга чиқиб улгурмасингиздан ой юзингизга соя солган ажинларни айтмайсизми?

Боз устига, ёш болага шунча асабийлашишни ким қўйибди, деган гаплар ҳам жонингизга тегиб кетгандир?

Худди сиз ҳақингизда ёзяпмиз-а, шундай эмасми? Унда давомини ҳам ўқиб қўйинг...

Агар билсангиз, смартфонга тиз чўккандек бошнинг ҳар 2-3 сантиметрга эгилиши оқибатида бўйнингиз бечора "каттакон" бошингизга қўшимча равишда яна 4-5 килограммлик "қовоқ"ни кўтариб юргандек бўлади.

Бундай оғир юкни кўтариш учун эса тана бўйин ва елкаларни кучайтира бошлайди. Ана сизга остеохондроз-у, мана ортиқча вазн!

Бу ҳам етмагандек, аввалига қон томирларингиз, кейин эса асаб тугунлари сиқилиб, бора-бора юрагингизни ҳам сиқа бошлайди.

Агар юқоридаги ҳолатларнинг ҳеч бири ҳали сизда кузатилмаган бўлса, хурсанд бўлишга шошилманг, ҳар ҳолда ажинлар ва "бақбақа" сизни узоқ куттирмайди!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг