Zoom бўлмаса, бошқаси... Видео конференциялар учун ажойиб иловалар
Агар сиз масофавий равишда онлайн таълим олсангиз, табиийки Zoom иловасига ишингиз тушади.
Фрилансерлик билан шуғулланувчилар ҳам ҳорижлик ҳамкорлар ва мижозлар билан иш юзасидан турли мажлис ва конференцияларда айнан Zoom орқали иштирок этишга мажбур бўладилар.
Масофамизни қанчалик яқин қилиб, мушкулимизни осон қилмасин, барибир Zoom ҳам бир қанча камчиликлардан ҳоли эмас. Балки сиз унинг ўрнини босувчи яхшироқ муқобилини қидираётгандирсиз?
У ҳолда, биз сизга биз сизга бир нечта иловаларни тақдим этамиз. Хусусиятларидан келиб чиқиб, қай бирини танлаш эса ўзингизга ҳавола.
Windows 11 да ўрнатиш мумкин бўлган ушбу илова ёрдамида 300 тагача бўлган иштирокчилар нақ 1 соат давомида ҳеч қандай узулишларсиз, бемалол йиғилишда қатнашишлари мумкин. Шунингдек, улар конференция давомида ҳамкасблари билан файл алмашишлари ҳамда фон ва жонли таглавҳаларни ўзгартиришлари ҳам мумкин.
Мазкур илованинг асосий қулайликларидан бири ундан бошқа google воситалари ёрдамида ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. Иловадан бепул фойдаланиш давомида Zoom`дан 20 дақиқа кўпроқ вақт мобайнида 100 кишилик онлайн конференциялар аъло даражада ўтади.
Номидан кўриниб турганидек, Sberbank маҳсулоти ҳисобланган мазкур иловани браузер ва иловаларга қўшимча равишда уни SberPortal smart дисплейида ёки SberBox Тоp йиғилиш хоналарини жиҳозлаш қурилмасида ишга тушириш мумкин.
Бепул версияда ҳеч қандай чекловларсиз нақ 200 кишилик анжуман ўтказиш мумкин. Анжуман давомида сиз жараённи видеога олишингиз ва иштирокчилардан айнан ким нутқ сўзлаётганини автоматик тарзда аниқлашингиз мумкин.
Ушбу илованинг «ҳаммаси экранда» режимида 20 тагача, «видео дарс» режимида 36 тагача, «видеоселектор» режимида эса 40 тадан 120 тагача киши иштирок этиши мумкин.
Иловада шунингдек, видеоконференциядан ташқари хабар алмашиш функцияси ҳам мавжуд.
Бепул версияда 100 тагача, пуллик версияларда эса 300 тагача бўлган фойдаланувчиларга нақ 24 соатгача конференцияда қатнашиш имконини берувчи хизмат. Мазкур иловад сеансларни ёзиб олиш имкони мавжуд.
Гарчи Android вa iOS учун мўлжалланган Windows, Linux вa MacOS каби барча асосий платформалар учун махсус иловалар мавжуд бўлсада, VideoMost хизматидан браузер орқали ҳам осонгина фойдаланиш мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter