Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

"Tesla" яна ёпилди. Бу гал карантин сабаб эмас

Фото: "Habr.com"

"Tesla"нинг Шанхайдаги заводи икки ҳафтага ёпилди. Бу гал сабаби карантин эмас, балки модернизация билан боғлиқ. Фаолият июль ойининг илк икки ҳафтаси давомида тўхтатиб турилади. Бу вақт ичида ишлаб чиқарувчанлик мустаҳкамлиги янгиланади.

Шундан сўнг компания электромобиллар ишлаб чиқарувини оширмоқчи ва июль ойи якунидаёқ рекорд натижадан умид қиляпти. Биргина Шанхайнинг ўзида ҳафтасига 22 мингта электромобиль етказиб бериш ниятида.

Аввал ҳам бир неча маротаба компания карантин боис фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган эди. Шу сабаб буюртмаларни етказиш бироз чўзилди. "Tesla" машиналарига буюртма берган австралияликлар 2023 йил 1-чорагигача, европаликлар 2022 йилнинг 4-чорагигача кутишлари керак. Хитойликликлар эса 10 ҳафтадан 24 ҳафтагача сабр қилсалар кифоя.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг