Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Теslа нега мотоциклчилар учун хавфли?

Теslа нега мотоциклчилар учун хавфли?

Фото: vk.com

АҚШда автопилотда ишлайдиган Теslа автомобиллари билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сабаби аниқланмоқда. Маълум бўлишича, баъзи ҳолларда автоматик ҳайдаш тизимлари йўл ҳаракати ҳолатини нотўғри аниқлайди ва мотоциклларни кўрмайди.

Ўтган ойда Теslа автомобиллари билан иккита бахтсиз ҳодиса рўй берган эди. Иккала автоҳалокат ҳам мотоцикл ҳайдовчиларининг ўлими билан якунланган.

Ҳар икки нохуш ҳодисада ҳам Теslа автомобилларидаги ҳайдовчиларга ёрдам беришнинг автоматлаштирилган тизими айбдор эканлиги тахмин қилинмоқда. Шунингдек, иккала ҳолатда ҳам мотоциклчилар Теslа машиналари олдидан ўтиб кетган, машина эса шунчаки мотоциклни босиб ўтиб, унга урилган ва натижада жиддий автоҳалокат содир бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг