Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

"Tesla" жосусликда гумон қилинди

Фото: "Insideevs.ru"

Хитой ҳукумати фуқаролари ва хорижликларга Бэйдайхэ курортига "Tesla" автомобилларида боришни тақиқлади. Компания электромобиллари мазкур ҳудудда умуман қолмаслиги, хатто тўхташ жойларидан ҳам қўним топмаслиги шарт.

Хитойлик раҳбарлар Илон Маскнинг компаниясидан автомобиль камералари орқали маълумот олиш мумкинлигини ўйлаб хавфсирамоқдалар. Бу "Tesla" жосуслик фаолиятида гумон қилинган илк ҳолат эмас. Олдин ҳам Хитойнинг ҳарбий шаҳарчаларида ушбу электромобилларда ҳаракатланиш ман этилган эди.

Аммо, "Tesla"ни очиқдан очиқ айблашга ҳеч қандай асос йўқ. Айнан мана шу компания ХХРда ўз заводини қурган ягона хорижий автоконцерн ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг