Telegram’да пуллик Premium обуна бўлади
Telegram реклама платформасини ишга туширгач, мессенжерда Premium обунасини жорий қилишни режалаштирмоқда. У фойдаланувчиларга қўшимча пуллик функцияларни тақдим этади.
Telegram Beta канали iOS учун Telegram иловасининг 8.7.2 бета-версиясида Telegram Premium’га эксклюзив сифатида белгиланган кўплаб рамзлар ва реакция стикерларини топди. Бундай стикерларни танлашда фойдаланувчидан пуллик хизматга рўйхатдан ўтиш таклиф қилинади. Шу билан бирга, бепул версия фойдаланувчиларига премиум стикерларни ёзишмаларда кўриш тақиқланади, бунинг ўрнига уларга премиум хизматига обуна бўлиш таклиф этилади.
Обуначи сифатида бундай фойдаланувчилар ўз номлари ёнида юлдузча белгисига эга бўладилар.
Яна бир янги хусусият аватарларда намоён бўлади. Бу фойдаланувчиларга оддий ёки нақшли аватар яратишда градиентларни рамзлар, стикерлар ёки монограмлар билан бирлаштириш имконини беради. Бу хусусият macOS учун мўлжалланган бета-версиясида топилган.
Telegram пулли обуна ҳақидаги хабарларга ҳали расман изоҳ бермади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter