Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

PlayStation 5 қанча сотилди?

PlayStation 5 қанча сотилди?

Фото: Gazeta.ru

Ўтган йилнинг 31 декабрида тугаган учинчи молиявий чоракда Sony 7 миллион дона PlayStation 5 ўйин қурилмасини сотди. Бу 2021 йилнинг ушбу муддатига қараганда икки баробар кўпдир. Гаджетнинг умумий харид миқдори 32 миллионтани ташкил қилади.

PlayStation 4 ва PlayStation 5 қурилмаларини қўшиб ҳисоблаганда улар 20,8 миллион дона сотилганини кўриш мумкин. Бу ўтган йилгидан 6,2 миллионтага камайганига қарамай компания мазкур бизнес ортидан мўмай даромад орттиргани рост.

Чорак сўнгида PlayStation Plus хизмати 46,4 миллион обуначига эга бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг