Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машинанинг орқа чироқлари уялтириб қўйди

Машинанинг орқа чироқлари уялтириб қўйди

Фото: Ixbt.com

Tesla компанияси Хитой бозорларидан 435 мингдан ортиқ автомобилларни чақириб олди. Уларнинг орқа чироқлари носоз экан.

Муаммо 142 277 та Model 3 седани ва 292 855 та Model Y кроссоверларида аниқланди. Дастурий таъминотдаги хато орқа чироқларнинг тўғри ишлашига йўл қўймаяпти. Бу эса ҳайдовчи хавфсизлигига зиддир.

Ноябрь ойининг ўрталарида АҚШда ҳам 321 мингдан ортиқ автомобиллар айни нуқсон сабаб бозордан чиқарилган эди. Tesla билан боғлиқ бундай ҳолатлар йил бўйи кўп такрорланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг