Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Instagram" кўчяпти

Фото: "Grozny.tv"

"Instagram" раҳбари Адам Моссери компания офисини Калифорниядан Лондонга кўчираётганини маълум қилди. У ерда платформа янги ходимларни ишга олиш ва "Meta"га тегишли офисда фаолият юритиш ниятида.

Кўчиш ишлари шу йил охирида тугалланади. Қарор сабабини кўпчилик компания раҳбарининг Лондонда яшаш истаги ва тежамкорлик билан боғламоқда. "TikTok" билан рақобатлашиш йўлида янги стратегия, деб қараётганлар ҳам йўқ эмас.

Компания эса сабаб сифатида меҳнат жамоасини янгилаш ва кенгайтириш, инфлюенсер ва блогерлар билан ҳамкорликни ошириш, янги иқтидорларни кашф этишни кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг