Илон Маск Twitter’даги янада қимматроқ обуна ҳақида маълум қилди
Tesla, SpaceX, Neuralink ва The Boring Company Twitter’да қимматроқ обуна пайдо бўлишини ва бу сезиларли афзалликларга эга бўлишини айтди.
“Рекламасиз қимматроқ обуна ҳам бўлади”, деб ёзган миллиардер дам олиш кунлари Twitter’даги саҳифасида. Шундай қилиб, у Twitter’даги рекламалар жуда тез-тез учраётганини тан олди, шунинг учун ушбу муаммони ҳал қилиш устида ишламоқда. Муаммо бир неча ҳафта ичида ҳал қилиниши керак.
Бундан ташқари, Илон Маск Twitter мунтазам қизиқарли постлар жойлаштирган ва фойдаланувчиларни ушбу ижтимоий тармоққа жалб қилувчи контент муаллифларини қўллаб-қувватлайдиган фонд яратиш ғояси устида ишлаётганини тасдиқлади.
27 октабрь куни Маск Twitter ва шу номдаги ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлади. 6 ноябрь куни у Twitter Blue’га обуна бўлиши доирасида пулли ҳисоб текширувини жорий этиш ниятида эканлигини маълум қилди. Унинг нархи ойига 8 долларни, iOS’да эса 11 долларни ташкил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter