Электр самолётнинг илк парвози муваффақиятли кечди

"VoloConnect" электр самолёти биринчи парвозини муваффақиятли амалга оширди. Самолёт ҳавода 2 дақиқаю 14 сония вақтни ўтказди.
Самолёт немис стартапи "Volocopter"нинг маҳсулоти ҳисобланади. Компания уни аэротакси сифатида тақдим этяпти. Яъни одамларни ташиш кўзланган. Унинг шериги - "VoloCity" ҳажман кичикроқ бўлиб, шаҳар ичида ҳаракатланиш йўналишига эга.
Компаниянинг яна бир ихтироси - "VoloDrone" 200 килограммгача юкларни 40 километр масофага ташишга мўлжалланган. У қутқарув ишлари, қурилиш ва ўрмон хўжалигида меҳнат қилади.
"VoloCity" 2024 йилда, "VoloConnect" 2026 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter