Бепул ўйинлар орасига реклама тиқиштирилади
"Sony" компанияси "PlayStation"даги бепул ўйинлар орасига реклама қўшиши мумкин. Ҳозирда ўйин ичига реклама қўйиш имконини берувчи махсус дастур синовдан ўтказилмоқда.
Ўйин ўйнаш билан банд одам рекламани кўргани учун мукофот олади. Мукофот ўйин ичида, ички ресурслар орқали амалга оширилади. Лекин бу расмий маълумот бўлмагани учун миш-миш деб ҳисоблаётганлар ҳам бор.
Рекламага оид ушбу фикр "PlayStation 5" чиққанидан кейин туғилди. Бу компания учун ўйиннинг бепуллиги ҳиссасини чиқарувчи даромад ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter