Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 дақиқалик қувватланиш бир ҳафтага етиши мумкин

10 дақиқалик қувватланиш бир ҳафтага етиши мумкин

Фото: "mydrivers.com"

BYD Tang 2022 электромобили бугун сотувга чиқди ва Хитойда нархи 42 250 доллардан 51 200 долларгача бўлган учта версияда мавжуд.

BYD Tang 2022 730 км гача бўлган масофани босиб ўтади, 100 км/соат тезликка 4,4 сонияда эришади, олти ва етти ўриндиқли версиялари мавжуд. Машина тўлиқ ғилдиракли узатма тизими, Disus-C электрон бошқариладиган ақлли фаол суспензия, DiPilot ва DiLink4.0 (5G) ақлли тизими ва бошқа тизимлар билан жиҳозланган.

Aввалроқ BYD вакиллари BYD Tang 2022 электромобили тез зарядлашни қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилганди: 10 дақиқа ичида масофани 140 километрга узайтира оласиз. Aгар сиз кунига 20 км машина ҳайдасангиз, бир ҳафталик фойдаланиш учун 10 дақиқалик заряд етарли.

Бир двигателли версия 730 км масофани босиб ўтади, 380 кВт қувватга эга икки двигателли версия эса 635 км масофани босиб ўтади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг