“Пулни топиш ва йўқотиш мумкин, лекин вақтни ортга қайтариб бўлмайди” (видео)
Ўзбекистонда IT-соҳасини қандай ривожлантириш мумкин? Чет элдан сармоялар жалб этиш учун нималар қилиш керак? Муваффақиятли IT-лойиҳа қандай яратилади?
Сунъий интеллект тобора дунёни забт этиб бормоқда. Янги ва ёш авлод турли йўналишларда стартаплар яратиб, уларни ривожлантиришда давом этмоқда.
IT-соҳадаги ана шундай ёш ва муваффақиятли стартапчилардан бири, Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқарувчи “Tass Vision” стартап компанияси асосчиси Шаҳзод Умирзоқов билан интервюни томоша қилинг!
Шерзоднинг олий мақсади — IT-афсонасига айланиш, дунёни яхши томонга ўзгартирган ва миллиардлаб одамларга ёрдам берган шахс сифатида тарихда қолиш.
“Пулни топиш мумкин, йўқотиш мумкин, лекин вақтни ортга қайтариб бўлмайди!” — деди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter