Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Ҳар куни йўл харажатлари ва тушликка пул сарфлайверишдан чарчадингизми? (видео)

Ҳар куни эрталаб 9:00 дан кечки 18:00 га қадар офисда ўтириб, боз устига йўл харажатлари-ю тушликка пул сарфлайверишдан чарчадингизми?

У ҳолда, сизга фрилансерлик билан шуғулланишни тавсия қиламиз! Бу йўналиш ҳақида батафсил маълумот олиш учун эса ушбу лавҳани диққат билан томоша қилинг. Чунки бугун Тошкент халқаро таълим университетида “Фрилансерлик — келажак касби” мавзусида бепул семинар бўлиб ўтди!

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси томонидан ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш ҳамда уларга қўшимча даромад манбаларини топишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу форумда мамлакатимизнинг етакчи фрилансерлари томонидан қандай қилиб фрилансерлик платформаларида рўйхатдан ўтиш ва биринчи буюртмани олиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, форумга дунё миқёсидаги Upwork, TopTal каби фриланс платформаларида Top rated рейтингига эга бўлган дастурчилар жалб қилиниб, иштирокчиларга ушбу сайтларда ва бошқа кўплаб хорижий платформаларда ишлаб даромад топиш бўйича кенг қамровли маҳорат дарслари ташкиллаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг