Аёллар асосчи бўлган стартаплар учун Big Sky Capital билан "Invest Dayга таклиф!
IT Park Ўзбекистон, Astana Hub (Қозоғистон), High Tech Park va KSSDA (Қирғизистон) ҳамкорлигида Big Sky Capital билан онлайн "Invest Day"ни эълон қилади — технологиядаги аёлларни қўллаб-қувватлашга бағишланган етакчи венчур фондлардан бирига ўз инновацион лойиҳаларингизни тақдим этиш учун ноёб имконият.
Сана: 2023 йил 13 декабр
Ариза топшириш муддати: 2024 йил 6 декабр
Талаблар:
✔️ Камида битта аёл ҳамасосчиси бўлган стартаплар
✔️ MVP ёки ундан юқори босқичдаги лойиҳалар
Барча pitch deckлар инглиз тилида тақдим этилиши керак.
Big Sky Capital АҚШ, Қозоғистон ва Сингапурда фаолият юритувчи эрта босқич венчур капитал фирмасидир.
Адил Нургожин ва Жан Карсибаев томонидан асос солинган фирма 2023 йилда 20 миллион долларлик фондини ишга туширди ва 30 дан ортиқ стартапларга сармоя киритди. Аёллар бошқарувидаги корхоналарга янгидан эътибор қаратган ҳолда, Big Sky Capital аёл асосчилар учун глобал молиялаштиришдаги тенгсизликларни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.
Инвесторлар билан боғланиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Ҳозир ариза беринг: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeV_MRMUlpOILUGwx4bzufTBxc6tlu9rrIxvGxsTJk-_daBAQ/viewform
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter