Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Араб амирларидан 136 минг доллар олиб қайтган беш ўзбек йигити

Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилиш, афсуски, ҳатто муқаддас Рамазон ойида ҳам кузатилмоқда.

Эрталабдан кечгача 5 дақиқада тўядиган қорнимиз ғамини еб, ифторлик дастурхонини турфа ноз-неъматлар билан тўлдириб ташлаб, боз устига эртаси куни ҳамма рўзадорлиги сабаб ейилмай қолган таомларни чиқиндига чиқариш — исрофгарчиликнинг энг учига чиққан кўриниши, десак муболаға бўлмайди.

Жаҳонда ҳар йили 1,3 млрд тонна озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндига чиқарилишини биласизми? Оқибатда атроф-муҳитга, сайёрамиз иқлимига улкан зарар етмоқда.

Шу боис ҳам исрофгарчилик бугунги кунда инсоният олдида турган энг катта муаммолардан бирига айланмоқда.

Балки шунинг учун ҳам Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети талабаларининг "Donʼt waste" стартапи БАА ҳукуматининг "Best Global M-Gov Award" танловида 136 минг доллар пул мукофотига сазовор бўлгандир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг