Японлар коинот энергиясидан Ерда фойдаланишни кўзлашяпти

Япония 2025 йилдаёқ коинотдан Ерга энергия узатишни режалаштирмоқда. Гап космосга жойлаштирилган қуёш панелларидан олинган энергияни узатиш ҳақида бормоқда. Албатта, ҳеч қандай кабелларсиз.
Лойиҳа давлат кўмагида хусусий корхоналар томонидан амалга оширилади. Шунингдек, унда микротўлқинли диапазондаги энергияни Ерга узатувчи кичик орбитал сунъий йўлдошлар иштирок этади.
Лекин бунга шубҳа билан қараётганлар ҳам бор. Чунки япон олимлари муваффақиятга эришган тақдирда ҳам, қуёш энергиясини коинотдан тўғридан-тўғри узатиш технологияси яқин келажакда кенг тарқалиши даргумон. Сабаби атиги 1 ГВт энергия ишлаб чиқариш учун тахминан 7 миллиард доллар сарфлаш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter