Хитой Ойга йўл олади...

Ўтган йилнинг май ойида Хитой Миллий космик агентлиги “Ойдаги одам” дастурини бошлаган эди. Дастурнинг мақсади Ойга бошқариладиган миссияларни юбориш ва Ой базасини яратишдир.
Мамлакатда янги авлод космик кемаси ва Ойга қўнувчи қурилманинг рендерлари тақдим этилди. Коинот кемаси икки қисмдан – Ерга қайтиш учун капсула ва хизмат кўрсатиш бўлимидан иборат бўлади, Ойга қўнувчи қурилма эса қўниш қисми ва ҳаракатлантирувчи қисмдан таркиб топади. Машиналар экипажларни паст Ер орбитасига юбориш ва Ой миссияларини амалга ошириш имконини беради. Демак, Хитой ўз космонавтларини 2030 йилгача Ойга қўндиришига ишонса бўлади.
Ойга қўниш модулининг оғирлиги тахминан 26 тоннани ташкил этади, модул икки космонавт ва оғирлиги 200 кг бўлган роверни Ой юзасига олиб чиқишга қодир бўлади. Роверда Ой муҳитини ўрганиш, ресурсларни қидириш ва келажакдаги базалар учун мос келувчи жойларни аниқлаш учун мўлжалланган илмий асбоблар бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter