Сунъий йўлдошларни лазер билан қувватлантириш мумкин
Лазерли алоқа аллақачон космосда, масалан, SpaceX Starlink сунъий йўлдошларида қўлланилган. Технология жуда қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги маълумотларни узатиш имконини беради. Бироқ лазер энергияси нафақат маълумотларни етказиш, балки орбитадаги кичик сунъий йўлдошларнинг батареяларини қувватлантириш учун ҳам етарли бўлиши мумкин.
Европа Иттифоқи тадқиқотчилари наносунъий йўлдошларни лазер ёрдамида симсиз қувватлантириш тизимини ишлаб чиқмоқда. Олимлар яқинда оптик толали лазер ёрдамида 20 ватт қувват ишлаб чиқаришни намойиш этишди ва келажакда бу қувватни киловаттгача оширишни режалаштирмоқда.
Олимлар линзалар массиви ва 27 та термоэлектрик датчиклардан ташкил топган оптик тизимни ишлаб чиқдилар. Ҳозирда микро ва наносунъий йўлдошларни жойлаштириш ортиб бораётганлиги сабабли бортдаги фойдали юкларни қувватлантириш учун кўпроқ энергияга бўлган эҳтиёж ҳам ортиши кутилмоқда. Ушбу сунъий йўлдошларни каттароқ қуёш панеллари билан жойлаштириш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter