Илк бор кислород-ионли батарея ихтиро қилинди

Литий-ион батареялар кенг тарқалган, лекин улар бугунги кун учун энг яхши ечим эмас. Шу сабаб муҳандислар кислород-ион батареясини ишлаб чиқишга қарор қилишди.
Янги ишланма литий-ион батареяси каби юқори энергия зичлигига эриша олмайди. Аммо уни қайта тиклаш мумкин ва бу жуда узоқ хизмат муддатини таъминлайди. Бундан ташқари, кислород-ионли батареялар ёнмайдиган материаллардан ишлаб чиқарилиши мумкин.
Янги батарея смартфонлар ёки электр транспорт воситалари учун мўлжалланмаган. Чунки кислород-ионли аккумулятор литий-ион батареялар энергия зичлигининг учдан бир қисмига тенгдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter