Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи марта 3D-принтерда тирик инсон мия тўқималари чиқарилди

Биринчи марта 3D-принтерда тирик инсон мия тўқималари чиқарилди

Фото: Кандинский 3.0/3DNews

Мадисон (АҚШ)даги Висконсин университети олимлари дунёда биринчи бўлиб инсоннинг функционал мия тўқималари 3D усулда чоп этилганини маълум қилишди.

Ишланма мия ва унинг алоҳида тузилмаларини ўрганишда ҳамда неврологик касалликлар ва бузилишларни даволаш усулларини топишда ёрдам бериши мумкинлиги айтилмоқда. Cell Stem Cell журналида эълон қилинган мақолада ёзилишича, олимлар чоп этган уч ўлчамли тўқима худди мия тўқимаси каби ўсиш ва ишлашни намоён этган.

Фото: Cell Stem Cell

“Бу одамларнинг мия қисмлари ва тўқималари қандай ўзаро боғланишини тушунишимизда кўмаклашувчи жуда кучли моделга айланиши, илдиз ҳужайралари биологияси, неврология, кўплаб неврологик ва руҳий касалликларнинг келиб чиқилиши борасидаги қарашларимизни ўзгартириб юбориши мумкин”, — деди Калифорния университетининг Мадисондаги Вайсман маркази неврология профессори Су Чун Чжан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг