Бир сонияда мингта кадрни таҳлил қила оладиган камера яратилди
Касперский лабораторияси ходимлари нейроморф платформа яратдилар, бу унга уланган камерага сонияда миллиондан ортиқ ҳодисани ёзиб олиш имконини беради, масалан, қум соатида тушган қум доналарини ҳисоблаш мумкин.
Бундай камералардан автопилотлар, жумладан, дронлар учун ҳам фойдаланса бўлади. Шунингдек, камерадан ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Масалан, турбинада газ оқимининг динамикасини ёки одами кўз билан кўра олмайдиган жараёнларни кузатиш нейроморф платформанинг вазифасидир.
Ҳеч бир компютер ёки тармоқ бу даражадаги маълумотлар оқимига дош бера олмайди, чунки бундай ҳажмларни сақлаш учун ҳеч қандай жой йўқ - уларни дарҳол қайта ишлаш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter