Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Овқатни мазали қиладиган ақлли қошиқ

Овқатни мазали қиладиган ақлли қошиқ

Фото: "Techcult.ru"

Америкадаги SpoonTEK стартапи унчалик кучли бўлмаган электрошокерли қошиқни сотувга чиқарди. У хўранда учун хавфсиз саналади ва овқат сифатини яхшилайди. Бундай қошиқ туз, глутамата натрий кабилар кўп қўшилган зираворларни чеклаш имконини беради. Чунки кимёвий воситаларни таомга қўшиш инсон организмига зарар келтиради.  

Қошиқ электрод ва светоидга эга. У оғизга олиб борилганида тилга енгил ток ўтади. Технология синаб кўрилди ва чиндан ҳам оғизга ёқимли маза киритишини исботлади. Маълум бўлишича, бу қошиқ фақат суюқ егуликларга, масалан, шўрва, йогурт, музқаймоқларга мос келади. Қўлингизда оддий қошиқ каби тутасиз. Нархи 29 доллар.

Ақлли қошиқни оғзида пирсинги борлар, юрагига кардиостимулятор қўйдирганлар ва танасига шунга ўхшаш электр қурилмалар ўрнатганлар ишлатишлари мумкин эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг