Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дискда қолиб кетган тўй видеоларини кўришга ажойиб ечим

Дискда қолиб кетган тўй видеоларини кўришга ажойиб ечим

Фото: Hi-tech.mail.ru

Хабарингиз бор, олдин никоҳ оқшомининг видеотасвири видео кассеталарга муҳрланган. Видеомагнитофонлар йўқ бўлиб кетганидан кейин кўпчилик бошини чангаллаб қолганди. Кейин уни дискка кўчириш хизматлари чиқди. DVD-плеерлар урфдан чиққан бугунги кунда эсдалик учун сақлаб қўйилган тўйингиз видеосини кўролмаяпсизми?

Японлар сизни ўйлаб смартфон учун симсиз DVD-плеер ишлаб чиқаришди. Logitec компанияси тақдим этган гаджет нафақат DVD, балки CD-плеер ҳам бўла олади.

Ишлатиш учун аввало плеерга дискни жойлаштирасиз ва ёқасиз. CD Reco Music иловасини юклаб олинг. Смартфонингизни плеер билан Wi-Fi орқали синхронлаштиринг. Бўлди, тайёр! Энди у орқали эски мусиқа, фото, видео ва ҳужжатлардан фойдаланишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг