Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ақлли соат қора танлиларда яхши ишламагач, Apple ирқчиликда айбланди

Ақлли соат қора танлиларда яхши ишламагач, Apple ирқчиликда айбланди

Фото: Techinsider.ru

Apple ақлли соатнинг нотўғри ишлаши сабаб ирқчиликда айбланиб, судга берилди. Қора танли америкалик Алекс Моралеснинг айтишича, Apple Watch соатидаги пульсоксиметр қондаги кислород миқдорини аниқлашда янглишган.

Маълум бўлдики, соатнинг ушбу функцияси қора танлилар учун яхши ишламас, аниқ кўрсаткичларни тақдим этолмас экан. Қора тери билан алоқага киришган ақлли соат маълумот етказолмади.

Пульсоксиметр коронавирус пандемияси пайти машҳур бўлган тиббий асбоб бўлиб, у қондаги кислород миқдорини аниқлаш орқали касаллик қандай кечаётгани, беморнинг ҳолатини билишда кўмак беради.

Тахмин қилишларича, Apple ушбу муаммо ҳақида билган, лекин ҳеч қандай чора кўрмаган. Бундан аввалроқ доғли ва татуировкали терини ҳам Apple Watch яхши сезолмаслиги аён бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг