Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ақлли бўлиш навбати чиқинди челагига келибди

Ақлли бўлиш навбати чиқинди челагига келибди

Фото: Hi-tech.mail.ru

Nest компанияси Mill номли чиқинди челагини тақдим этди. У фақат овқат қолдиқларига мўлжалланган бўлиб, қолган-қутган егуликларни қайта ишлаб, паррандалар емагига айлантириб беради.

Дастурхондан ортиб қолган ва айниб қолган маҳсулотларни челакка солсангиз, қуритгичи ва тиғи ишга тушиб кетади. Шу тариқа егуликни қуритиб, майдалаб, қушларга тайёр қилиб беради. Челак бурчагидаги фильтрлар бадбўй исларни аритади.

Чиқинди челагида Wi-Fi таъминоти борлигига нима дейсиз? Агар у тўлиб-тошиб кетса, бу ҳақида смартфонга хабар келади. Сиғими 11 литр бўлиб, ҳафтада бир тўкиб қўйсангиз кифоя. Корпуси пўлатдан ясалган.

Ҳозирча у фақат Америка бозорларида мавжуд. Айтганча, челак текинга берилади, сўнг ундан фойдаланишга обуна бўлиб, ойига 33 доллардан тўлаб турасиз.

Кулманг, мақсад жиддий – мамлакатда чиқиндиларни камайтириш, озиқ маҳсулотлари увол бўлишининг олдини олиш!

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг