Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

100 долларга тақдим этилаётган Realme нималарга қодир? Realme Narzo 50i Prime энди сотувда.

100 долларга тақдим этилаётган Realme нималарга қодир? Realme Narzo 50i Prime энди сотувда.

Фото: "gsmarena.com

Realme ўзининг сиғимли аккумуляторига эга янги бюджет смартфонини тақдим этди - Realme Narzo 50i Prime.

Фойдаланувчиларга 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички флеш-хотирага эга версия учун 99,99 доллар, шунингдек, 4 Гб тезкор ва 64 Гб ички флеш-хотирага эга версия учун 109,99 доллар нархда кўк ва яшил ранглар таклиф этилмоқди. AliExpress’да очиқ савдолар 27 июндан бошланади.

Смартфон HD+ (1600 х 720 пиксел) ўлчамли 6,5 дюймли ЛCД дисплей, 5 мегапикселли селфи камера, 8 мегапикселли асосий камера, ён ёқиш тугмасида бармоқ изи сканери, SoC Unisoc T612, 5000 мA/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлди. 10 Вт қувватни қўллаб-қувватлайди.

Смартфонга Realme Go Edition қобиғига эга Android 11 операцион тизими ўрнатилган. 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 б/г/н), Bluetooth 5.0, GPS ва ГЛОНAСС’ни қўллаб-қувватлайди, FM-радио, micro-USB порти ва SIM -карталар ва хотира картаси учун учта слот мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг